11:11 / 22.02.2017
12 515

Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади

Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади

2017 йил 1 июндан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб, ягона олий орган – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилади, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида ўз аксини топди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар штат бирликларини судьялар ва ҳарбий судлар ходимларидаги ҳарбий хизматчилар ҳуқуқий мақоми сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ташкил этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади