Қозоғистоннинг Чимкентида бўлиб ўтган тўйдан сўнг келин-куёв ва уларнинг бир неча дўсти Байдибек туманига қараб йўл олишди. Бироқ Шабиқ-бел довонида кузатилган кучли бўрон туфайли улар ўз уйларига етиб бора олишмади. “Белларигача” қорга ботган йигит ва қизлар ёрдам сўраб қутқарувчиларга мурожаат қилишди. Бу ҳақда BNews.kz'га асосланиб Кун.уз ёзмоқда.
«21-февраль куни 08:08да Фавқулодда ҳолатлар бўйича Байдибек тумани бўлимига Чимкентдан Ақтасга йўл олган беш енгил автомобиль ҳақида маълумот келиб тушди, бироқ улар Шибиқ-бел довонида қорга ботиб қолишган. Қутқарув ишларини ўтказиш учун ҳодиса жойига тезкорлик билан Фавқулодда ҳолатлар бўйича бўлим бошлиғи подполковник Канат Ауелбеков ва уч нафар қутқарувчи йўл олди», - дея хабар берди Жанубий Қозоғистон вилояти Фавқулодда ҳолатлар бўйича департаментининг қутқарув бўлинмаси раҳбари Павел Вишенин.
«Трекол» йўлтанламасида ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар довонда беш автомобиль ва олти киши борлигини, улардан беш нафари, жумладан келин-куёв жуда енгил тўй либосларини кийиб олганини аниқлашди. Улар иситиш пунктига олиб кетилди.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Байдибек туманида 9-15 февраль кунлари 120 киши хавфсиз жойга кўчирилди, “қор асирлиги”дан 41 техника “озод қилинди”. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди