14:26 / 22.02.2017
14 682

Тошкентда қизнинг номусига тегмоқчи бўлган жиноятчи воқеа жойида қўлга олинди

Тошкентда қизнинг номусига тегмоқчи бўлган жиноятчи воқеа жойида қўлга олинди

Жорий йил 17 февраль куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани Ички ишлар органлари ходимлари туфайли ғараз ниятли шахснинг нияти амалга ошмади. Гап шундаки, шу куни соат 19:30 да Олмазор туманининг Аллон кўчасида хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимлари шу атрофда йўл четида турган Matiz русумли автомобиль ичидан ёрдам сўраб бақираётган аёл кишининг овозини эшитишган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ички ишлар ходимлари машинанинг эшиклари ёпиқ эканлигига қарамасдан, автомашинанинг орқа эшигини очишга муваффақ бўлишди. Машина ичида эса 25-30 ёшлардаги йигит бир қизнинг номусига тегишга ҳаракат қилаётган эди, аммо ички ишлар ходимларининг ўз вақтида етиб келганлиги туфайли бундай оғир жиноятнинг олди олинди.

Ички ишлар ходимларидан бири машинанинг эшигини очишганида, автомобиль ичидаги йигит унга пичоқ билан ташланди ва жароҳатлади. Шунга қарамасдан, жиноятчининг қўлини қайириб, уни қуролсизлантиришди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz сайти.

Маълум бўлишича, шу куни ҳужжатларсиз Matiz автомобилини бошқариб юрган кимса ишдан чиққан қизни қўрқитиб, ўз машинасига ўтқизган. Шундан сўнг, Олмазор тумани Аллон кўчасида йўл четида тўхтаб, қизнинг номусига тегмоқчи бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, бу шахс 1988 йилда туғилган бўлиб, аввал Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан судланиб, амнистия акти туфайли жазодан озод этилганлиги аниқланган. Эндликда эса унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-, 118-модда 1-қисми ва 219-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов иши олиб бориляпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қизнинг номусига тегмоқчи бўлган жиноятчи воқеа жойида қўлга олинди