22:31 / 22.02.2017
9 218

Хоразмда GM Uzbekistan ходимлари ҳибсга олинди

Хоразмда GM Uzbekistan ходимлари ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси оператив ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Хоразм вилоятидаги GM Uzbekistan компанияси ходимларини жиноят устида қўлга олдилар.

"Урганчлик икки фуқаро: GM Uzbekistanнинг Хоразм вилояти филиали кассири Улуғбек Утамуратов ва ушбу филиалнинг омбор мудири Қурбонназар Собиров 1400 доллар пора олаётганида қўлга олиндилар. Улар бу пул эвазига "Хоразмавтотеххизмат"га "Дамас" машинасини сотиб олиш учун шартнома тузишда ёрдам бермоқчи бўлишган", — деди МХХ вакили.

Қўлга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қайд этиш жоиз, кейинги вақтда МХХ мамлакат автосаноатидаги товламачилик ва таъмагирликка нисбатан курашни кучайтирди. Бу ушбу соҳада жиноятларнинг ва расмий дилерлик тармоқларидаги инсофсиз сотувчиларнинг камайишига сезиларли таъсир кўрсатди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда GM Uzbekistan ходимлари ҳибсга олинди