11:22 / 23.02.2017
7 440

Тошкентда 20 минг долларни фирибгарлик билан қўлга киритган “табиб опа” аниқланди

Тошкентда 20 минг долларни фирибгарлик билан қўлга киритган “табиб опа” аниқланди

Халқимиз ишонувчан. Шунинг учун ҳам орамизда фирибгар, қаллоб ва каззоблар тез-тез учраб турибди.

Кунларнинг бирида Гулмира Йўлдошева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзини “табиб”, деб овоза қилган Феруза Ҳакимованинг номини эшитиб, унинг манзилини қидиришга тушади. Излаган имкон топади, деганларидек, Гулмира ҳам “табиб”нинг эшигини ўз ихтиёри билан қоқиб борди. Беморни очиқ юз, ширин сўз билан кутиб олган “табиб опа” дарҳол ўз найрангларини ишга солди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетасига таяниб Кун нашри.

Ф.Ҳакимова тезда беморнинг ишончига кириб, уни турли йўллар билан ўқиб, соғлиғини тиклаб беришга ишонтиради. Унинг 20 минг АҚШ доллар пулини, гўёки иссиқ-совуқни қайтариб беришни баҳона қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Мазкур пулларни эса шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборади. Афсусланарлиси, бемор ушбу “табиб опа”дан ҳеч қандай шифо топмайди. Шундан сўнг Г.Йўлдошева ушбу ҳолат ҳақида тегишли жойга ариза билан мурожаат қилади.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, Ф.Ҳакимова ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, фуқаро Нилуфар Зияевани ҳам унинг 10 ёшли қизини юрак хасталигидан тилла тақинчоқлар билан даволай олишига ишонтиради. Натижада бу аёл 3 млн. 100 минг сўм миқдоридаги тилла тақинчоқларини фирибгарнинг қўлига топширади. Бироқ қиз соғаймайди. Қимматбаҳо буюмлар эса, фирибгарнинг эҳтиёжлари йўлида йўқ бўлиб кетади.

Мазкур ҳолатлар суд томонидан кўриб чиқилиб, Ф.Ҳакимовага нисбатан тегишли жазо тайинланди. Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчи томонидан тўлиқ қопланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 20 минг долларни фирибгарлик билан қўлга киритган “табиб опа” аниқланди