13:02 / 23.02.2017
8 122

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида йирик ўғирлик содир этилди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида йирик ўғирлик содир этилди

22 февралдан 23 февралга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги уйлардан бирида ўғирлик содир этилди. Nuz.uz’га асосланиб Кун.уз хабар беришича, жиноят Самарқанд вилоятилик шахслар томонидан амалга оширилган.

1990 йилда туғилган ўғри уйдан 1,5 миллион сўм ва 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари, иккита iPhone смартфони ва Ўзбекистон фуқароси паспортини олиб чиқиб кетган.

Қайд этилишича, тезкор қидирув-суриштирув тадбирлари натижасида ўғри қўлга олинди. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида йирик ўғирлик содир этилди