Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Qalampir.uz ёзмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари бу икки қадимий шаҳар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Қарши шаҳрининг ҳудуди 9 минг гектардан 17 минг гектарга, Шаҳрисабз шаҳрининг ҳудуди 3 минг 300 гектардан 4 минг 900 гектарга кенгайтирилди.
2016 йилда Қашқадарё устидаги қадимий Амир Темур кўприги реконструкция қилиниб, дарёнинг икки қирғоғида Қарши аҳли ва меҳмонлар дам оладиган сўлим масканлар барпо этилди. Тошкент – Қарши йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” тезюрар электр поезди қатнови йўлга қўйилди.
Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, мамлакатнинг барча ҳудудлари қатори Қашқадарё вилояти ривожини ҳам янги босқичга кўтариш бўйича улкан режа ва мақсадларни баён этган эди. Президент Қашқадарёга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?