14:54 / 26.02.2017
10 050

Қарши шаҳридаги “Насаф” стадиони ҳудудида замонавий бассейн қурилмоқда

Қарши шаҳридаги “Насаф” стадиони ҳудудида замонавий бассейн қурилмоқда

Қарши шаҳрида кўп тармоқли сузиш ҳавзаси ва замонавий дам олиш маскани барпо этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга қилган ташрифи давомида мазкур лойиҳа билан танишди, деб ёзади “Qalampir” сайти.

Сузиш ҳавзаси ва дам олиш маскани аввалги “Насаф” стадиони ҳудудида қурилмоқда. 25 метрга 11 метр ўлчамдаги 2 та сузиш ҳавзаси 4,7 гектар майдонни эгаллаган. Бассейнлар сувни тозалаш, иситиш ҳамда ҳароратни мўтадил сақлаш ускуналари билан жиҳозланади.

Мажмуа илғор ва тежамкор, шу билан бирга замонавий технологиялар билан жиҳозланади. Алоҳида кийиниш, ювиниш хоналари ташкил этилади. Бундай замонавий шароитлар сузиш билан шуғулланмоқчи бўлган кишилар сонининг ортишига ва ёшларнинг баркамол вояга етишига хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарши шаҳридаги “Насаф” стадиони ҳудудида замонавий бассейн қурилмоқда