Суриялик оператор, «Оскар» мукофотига номзод қилиб кўрсатилган «Оқ дубулғалар» (White Helmets) қисқа метражли ҳужжатли фильмнинг катта қисмини суратга олган Холид Хатиб АҚШга бора олмайдиган бўлди, деб ёзади Соф.уз сайти.
Гап шундаки, АҚШ президенти Дональд Трамп жорий қилган, еттита мамлакат фуқароларини АҚШ ҳудудига киришини вақтинча тақиқлаш акти доирасига Холид ҳам мансуб. У суриялик бўлгани учун, эртага, 26 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган “Оскар” кино мукофотининг тақдирлаш маросимида иштирок эта олмайди.
CNN’нинг маълум қилишича, 21 ёшли бу операторга Америка визаси берилган, бу визанинг муддати тугамаган, аммо уни Истанбулдан Лос-Анжелесга учадиган самолётга қўйишмаган.
АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги сўнгги лаҳзада ушбу кинематографистнинг киришини тақиқлашга қарор қилган. Вазирликнинг ички ҳужжатларида айтилишича, тақиққа Хатибга нисбатан топилган «салбий ахборот» сабаб бўлган. Таъкидланишича, бундай таъриф унинг террорчилар билан алоқалари ёки виза режими билан боғлиқ муаммоларини англатиши ҳам мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди