17:46 / 03.03.2017
11 259

Тошкентда 21 яшли йигит темир сейфни бузиб 5000 АҚШ доллари ва 5 миллион сўмни ўғирлаб кетди

Тошкентда 21 яшли йигит темир сейфни бузиб 5000 АҚШ доллари ва 5 миллион сўмни ўғирлаб кетди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида номаълум шахс 1965 йилда туғилган аёлнинг уйига дераза орқали кириб, ётоқхонасидаги темир сейфни бузиб очиб, ичидан заргарлик буюмларини, 5 000 000 сўм пули ва 5 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар берди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 21 яшли йигит темир сейфни бузиб 5000 АҚШ доллари ва 5 миллион сўмни ўғирлаб кетди