08:22 / 04.03.2017
8 158

Россияда йўлбарсларни олиб кетаётган юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради

Россияда йўлбарсларни олиб кетаётган юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради

Россиянинг Оренбург вилояти ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, фавқулодда хизматлар Волгограддан Уфага олиб кетилаётган ноёб зотдаги йўлбарсларни қутқариш бўйича операцияни ўтказишган.

Оренбург вилояти Бугуруслан шаҳри полициясига бир эркак мурожаат қилиб, йўлбарсларни Волгограддан Уфадаги циркка ташиш учун ГЛОНАСС тизими билан жиҳозланган юк машинасини ижарага берганини маълум қилган.

Унинг айтишича, у навигация тизими орқали машина йўлда бир неча соат ҳаракатсиз турганини аниқлаган. Юк машинасига озиқа юкланган яна бир машина ҳамроҳлик қилган, деб ёзади Кун нашри.

"Воқеа жойига йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходимлари чиқишган. Машина йўлнинг четидаги қияликда аниқланган. Воқеа жойида на ҳайдовчи, на иккинчи машина аниқланган. Фура ичидан товушлар келган", деб айтилди полицияда.

Воқеа жойига Уфадан ҳайвон ўргатувчи келган. Юк машинаси ичида 5 та йўлбарс бўлган.

Воқеа жойида йиртқич ҳайвонларни қутқариш бўйича операция ташкиллаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияда йўлбарсларни олиб кетаётган юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради