23 февраль – 2 март кунлари Тошкент шаҳридаги умимий ўрта таълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 723 нафар ўқувчи бесабаб дарс қолдиргани аниқланди. Бу ҳақда “Qalampir” нашри хабар берди.
Таълим муассасаларидаги давоматлар, ўқувчи ва талабалар томонидан дарс жараёнларини ўзлаштириб бориш ҳолатини ўрганиш мақсадида пойтахт ҳудудидаги 322 та мактаблардан 30 тасида, 41 та академик лицейлардан 21 тасида, 78 та касб-ҳунар коллежларида давомат тадбирлари ўтказилган.
Таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари, уларнинг ота-оналари ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва профилактика тадбирларига қарамасдан 368 нафар мактаб, 31 нафар академик лицей, 324 нафар касб-ҳунар коллежи ўқувчилари турли сабабларга кўра дарс машғулотларида қатнашмаётгани аниқланган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев келтирган маълумотларга қараганда, бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида 85 та таълим муассасаларида ўқитувчи ва мураббийлар, ота-оналар иштирокида сайёр муҳокамалар ўтказилган, 36 нафар ота-оналарга нисбатан ва 23 та таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Бундан ташқари, ёшларни “оммавий маданият” ниқоби остидаги ёт ғоялардан асраш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудидаги 17 та интернет-клубда рейд ўтказилиб, 19 нафар ўқувчилар дарс вақтида, 2 нафар вояга етмаганлар тунги вақт соат 22:00 дан сўнг интернет-клубда ўтиргани аниқланган.
Қонун бузган интернет-клуб маъмуриятига ҳамда ота-оналарга нисбатан маъмурий жазо чоралари кўрилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади