Беруний туманидаги намунали уйлардан бирининг томи кучли шамолга дош беролмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Беруний туманидаги намунали уйлардан бирининг томи кучли шамолга дош беролмади

Жамият 22-05-2015, 16:13 6 798
Беруний туманидаги намунали уйлардан бирининг томи кучли шамолга дош беролмади

7-8 май кунлари Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги намунали уйлардан бирининг томи кучли шамол таъсирида учиб тушган. Бу ҳолат акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, деб ёзади Kun.uz.


Суратларни жойлаштирган интернет фойдаланувчисининг маълум қилишича, бу уй 2014 йилда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилганди.



Қайд этиш жоизки, бу вазият намунали уйлар билан юз бераётган илк эътирозли ҳолат эмас. Бироз олдинроқ, Сурхондарё вилояти ҳудудида қурилган намунали уйлар жойлашган маҳаллада сув қувурларидаги носозлик туфайли сув тошиш ҳолатларидан шикоят қилинган ва маҳалла аҳолиси ҳар бир ёмғирни хавотир билан кутаётгани қайд этилганди.
loading...


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.