09:06 / 07.03.2017
14 825

UMS 8 мартга бағишлаб байрам сюрпризларини тайёрлади

UMS 8 мартга бағишлаб байрам сюрпризларини тайёрлади

UMS мобил оператори барча аёлларни бахорнинг илк байрами билан табриклайди ва Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб акциялар ва web-лойиҳани тақдим этди.

Нафосат соҳибаларининг байрамигача бор-йўғи бир кун қолди. UMS компанияси ушбу ажойиб санага яхшилаб тайёргарлик кўрди ҳамда барча хотин-қизларга байрам табриклари ва хушомадларни олиш, қариндошлари ва яқинлари, иш ҳамкорлари ва ҳамкасблари билан фаол суҳбат қуришлари учун имконият яратди.

Ҳусусан, 7-9 март кунлари компания абонентлари бўлган ва маълум тариф режаларидан фойдаладиган хотин-қизлар 120, 180 ва 300 дақиқалик овозли тўпламларни икки баравар арзонга фаоллаштиришлари мумкин. Масалан, 180 дақиқалик тўпламнинг асл нарҳи $2,5ни ташкил этаётган бўлса, байрам кунлари уни атиги $1,25га улаб бўлади. Ҳар бир тўпламнинг амал қилиш муддати 30 кунни ташкил этади. Бунда харид қилинаётган овозли тўпламлар сони чекланмаган.

7-8 март кунлари UMSга уланган, шунингдек, компания офисларида хизматлардан фойдаланган хотин-қиз абонентлар байрам куни (8 март соат 23:59гача) мутлақо бепул суҳбат қуриш имкониятига эга бўлишади. Чексиз қўнғироқлар Ўзбекистоннинг барча мобил операторлари ва шаҳар рақамларига қўнғироқлар учун мўлжалланган.

UMSнинг яна бир байрамона лойиҳаси web-маконда ишга тушди. У Ўзбекистоннинг таниқли аёллари ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган 8mart.uz ижтимоий сайтидир. Бундан ташқари, веб-ресурсга кирган барча хотин-қизлар Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган эркакларидан байрамона табриклар олишлари ва ушбу табрикларни Facebook тармоғига жойлаштиришлари мумкин.

Хурматли эркаклар, шошилинг ва UMS билан бирга хотин-қизларга ноёб байрамона совғаларни беринг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » UMS 8 мартга бағишлаб байрам сюрпризларини тайёрлади