12:43 / 07.03.2017
9 331

Бекобод маҳалласида яшовчи қорамол ўғриси қўлга олинди

Бекобод маҳалласида яшовчи қорамол ўғриси қўлга олинди

Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБга номаълум шахслар Чек Жалаэр қишлоғида яшовчи 1975 йилда туғилган фуқаронинг ҳовлисига очиқ эшик орқали кириб, молхонасидан икки бош қорамолини ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Воқеа жойига чиққан ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахсларнинг алоҳида белгиларини аниқлашган. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бувайда тумани Бекобод маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб ва қўлга олинган. Хабарда ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилиган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бекобод маҳалласида яшовчи қорамол ўғриси қўлга олинди