Мексиканинг курорт шаҳарларидан биридаги Кабо-Сан-Лукасдаги қимматбаҳо ресторанлардан бири ўз мижозларига дунёдаги энг қиммат тако таомини 25 минг доллардан таклиф қилмоқда.
Тако макка ёки буғдой унидан ёпилган нон ва унинг ичига ўраладиган турли масаллиқлардан иборат таом ҳисобланади. Оддий тако бир неча песодан 2-3 долларгача туради.
Таклиф қилинаётган энг қиммат такода оддий такодан фақатгина зоғора нон қолган. Унинг ичига солинган қийма эса олтин ёрмалар, япон мармар мол гўшти – кобе, лангуст, белуга икраси, бри пишлоғи ва қора трюфелдан тайёрланган. Бу тако чили гармдориси ва олий сифатдаги текила ичимлиги асосида тайёрланган қайла билан бирга тортиқ қилинади, деб маълум қилмоқда Capital Mexico портали.
Ҳозирча бундай антиқа тако тайёрланаётган Frida ресторани бош ошпазидан унинг қимматбаҳо таомига бирорта буюртма берилгани ҳақидаги маълумот берилмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди