13:57 / 09.03.2017
12 552

Қаршида 10 яшар бола ўз уйида ўлдириб кетилди

Қаршида 10 яшар бола ўз уйида ўлдириб кетилди

Жорий йилнинг 6 март куни соат: 15:30 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Кат маҳалла фуқаролар йигъини ҳудудида жойлашган уйдан 10 ёшли ўгъил боланинг ўткир тигъли жисм билан кўп маротаба жароҳат этказилган ҳолдаги жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, номаълум шахс уни ўлдириб, ҳовлида бўлган "Дамас" русумли автомашина ҳамда ичида пул ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари бўлган темир сандиқ (сейф)ни олиб кетган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомашина Машаб кўчаси 17-уй олдида қолдириб кетилганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар жараёнида мазкур мудҳиш жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Касби-Когон йўлида кетаётганида шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Касби тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пункти профилактика инспектори Шуҳрат Муродов томонидан қўлга олинган.

Ушбу қотилликни содир этганликда гумонланаётган шахс Қарши шаҳрида яшовчи 1982 йилда тугъилган шахс бўлиб чиқди. Унинг уйидан темир сандиқнинг кесилган қолдиқлари ҳамда сумкасидан жабрланувчига тегишли бўлган пуллар, облигациялар ва сариқ металлдан тайёрланган заргарлик буюмлари далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзгъатилиб, ҳозирги пайтда тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаршида 10 яшар бола ўз уйида ўлдириб кетилди