Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Польшада TRADMA, HR AGENCIA, EL-IN, JP CONSTRUCT компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Шунингдек, делегациянинг Лодзь ва Люблин вилоятлари губернаторлари билан ҳам учрашувлари бўлиб ўтди. Бу вилоятлар Польшанинг текстиль ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги етакчи ҳудудлари ҳисобланади. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари ўринбосари Хўжабаҳлил Асомов Польша вакилларини агентликнинг тузилиш тарихи, унинг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш ва таълим тизими билан таништирди.
Лодзь ва Люблин вилоятлари губернаторлари Алексей Багинский ва Пшемислав Чарнек йиғилганлар эътиборини қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, текстиль ва озиқ-овқат саноатида малакали кадрлар етишмаслигига қаратишди ҳамда ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.
Улар ўзбекистонлик ишчилар тез фурсатларда келиб меҳнат қилишларини таъминлаш учун меҳнат фаолиятига рухсатнома бериш жараёнини тезлаштириш ва соддалаштиришга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Шунингдек, Люблин тадбиркорлари Бизнес клуби вакиллари ва TRADMA кадрлар агентлиги раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувларда томонлар самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Польша вакиллари келгусида Ўзбекистондан нафақат малакали ишчиларни ишга қабул қилиши, балки Польша компаниялари ҳам республика иқтисодиётига сармоя киритишига умид билдирдилар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда