21:19 / 10.03.2017
5 883

Франсуа Олланд Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Франсуа Олланд Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Франция президенти Франсуа Олланд Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлгани муносабати билан Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади, деб ёзади Kun.uz нашри.

«Алоқалар ўрнатилганининг биринчи кунлариданоқ ҳамкорликнинг барча соҳаларида – ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ва маданий жабҳаларда мустаҳкамланганлигини қайд этиш бугун мени қувонтиради», дейилади мактубда.

Франсуа Олланд ўтган давр мобайнида Франция ва Ўзбекистон дўстона муносабатлар ўрнатишга эришганлигини таъкидлади.

У «ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган шерикчиликнинг юқори даражаси кейинги ўн йилликлар давомида доимо ривожланиши»га умид билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франсуа Олланд номига йўллаган мактубида эса шундай сўзлар қайд этилган: «Франция Республикасининг 1992 йил январь ойида Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан тан олгани, шунингдек, унинг мустақил ривожланиши ва суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлаганини биз алоҳида қадрлаймиз».

Давлат раҳбари «Франция билан икки ва кўп томонлама кун тартибнинг барча масалалари бўйича, аввало сиёсий-дипломатик ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, савдо, инвестиция ва юқори технологиялар, туризм, корхоналаримизда илғор корпоратив бошқарув методларини киритиш жабҳаларида аниқ дастурлар ва лойиҳаларни илгари суришга Ўзбекистон содиқ» эканлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон президенти «Ўзбекистон-Франция муносабатларини чуқурлаштириш ва унинг ўзаро ҳурмат, тенглик ва ишонч тамойилларига асосланган пойдеворини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма фаолиятни бундан кейин ҳам давом эттириш»га ишонч билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Франсуа Олланд Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади