10:09 / 15.03.2017
6 063

АҚШда қор бўрони туфайли 4 киши ҳалок бўлди

АҚШда қор бўрони туфайли 4 киши ҳалок бўлди

АҚШдаги кучли қор бўрони туфайли камида 4 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Кун нашри.

Полицияда таъкидланишича, 16 ёшли қиз Нью-Гэмпшир штатининг Гилфорд шаҳрида ёмон об-ҳаво туфайли юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган. Яна икки киши Милуоки штатида ҳалок бўлган, бироқ уларнинг ўлимлари тафсилотлари келтирилмаган.

Массачусетс штатида қор тозаловчи машина ҳайдовчиси темир йўл изларини қордан тозалаётган поезд билан тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлган.

Олдинроқ АҚШнинг шимоли-шарқида қор бўрони туфайли фавқулодда вазият эълон қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШда қор бўрони туфайли 4 киши ҳалок бўлди