23:17 / 18.03.2017
50 993

Зинодан бўлган ҳомилани нима қилиш мумкин

Зинодан бўлган ҳомилани нима қилиш мумкин

Савол: Ассалому алайкум! Яқинда бир таниш бўлган ёш йигит таниш бўлган қиз билан жинсий яқинлик қилиб қўйган, қиз эса ҳомиладор бўлиб қолибди. Ҳозирда ҳомила бир ойлик бўлган. Энди бу йигит ўша қизнинг уйига совчи юбориб тўйини қилиб никоҳдан ўтса бўладими? Ёки нима қилса ҳам қизнинг ичидаги бола зинодан бўлган бўлиб қолаверадими? Ёки болани олдириб ташласинми? Чунки вақтни ўтказиб юборса ҳомила ривожланиб кетади. Ўзи билан зино қилган қиз билан никоҳдан ўтса дурустми? Никоҳнинг шартларидан фақат биттаси бажарилган, у ҳам қизнинг розилиги лекин қолган шартлари бажарилмасдан ҳомиладор бўлиб қолган. Олдиндан раҳмат!

Жавоб: Ва алайкум ассалом! У йигит ўша қизга уйланса бўлади. Лекин ҳомила бўлгандан сўнг никоҳ ўқитгани учун у бола валади зино бўлиб қолаверади. Зинодан бўлган болада айб йўқ. Барча айб унинг зинокор ота-онасидадир. Лекин зинокор ота-она сабабли зинодан бўлган бола одамларнинг нафратига учрайди. Аслида, бола эмас, балки, унинг ота-онаси мазаммат қилиниши керак. Зинодан бўлган бола агар тавфиқ топиб, шариат аҳкомларига амал қилиб яшаса, худди бошқа бандалар каби у ҳам жаннатга эришади. Агар аксинча бўлса, худди бошқалар каби натижа ҳам аксинча бўлади. Лекин кўпинча зинодан бўлган бола ота-онасининг гуноҳи сабабли, одамларнинг нафратида бўлади ва ҳаётда ўз ўрнини топа олмай қийналади. Бу эса унинг одоб-ахлоқи ва тарбиясига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, зинокор ота-оналар салоҳиятли фарзанд тарбия қила олишмайди. Валлоҳу аълам.

Манба: Fargonaziyo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зинодан бўлган ҳомилани нима қилиш мумкин