11:52 / 20.03.2017
7 425

Футурологлар юз йилдан сўнг инсониятни нима кутаётганини маълум қилди

Футурологлар юз йилдан сўнг инсониятни нима кутаётганини маълум қилди

Келажакшунос олимлар Иан Пирсон ва Патрик Такер 2112 йилда қандай мўъжизаларни қарши олишимизни айтди. Уларнинг башоратининг бир қисми 1900 йилда инсоният келажагини тахмин қилишга уринган америкалик инженер Жон Элфрет Уоткинснинг фикрлари билан ҳамоҳангдир.

Уччала олим ҳам келгуси асрда фавқулодда юксак қобилиятли инсонлар пайдо бўлишини башорат қилади. Бундан ташқари фикрни масофадан узатиш оддий ҳолга айланади, деб ёзади Соф.уз сайти.

Аммо Жон Уоткинснинг абадий яшаш сири очилиши ҳақидаги фикрига Такер ва Пирсон қўшилмайди. Замондош олимларимизнинг фикрича юз йил ичида ўлимни енгишнинг иложи йўқ.

Энергиянинг асосий манбаи термоядроли электр станциялари бўлади. Бир жинслилар никоҳи қонунийлаштирилади. Сунъий уруғлантириш оммавий тус олади.

Тиббиёт юксак тараққий этади. Уоткинснинг тахминича, келажакда танадаги касалликларни махсус нанороботлар даволайди. Аммо замонавий футурологлар бу технология 2112 йилдан сўнг юзага келишини айтди.

Жон Уоткинс сайёра давлатлари йўқолиб, ер юзи ягона давлатга айланишини башорат қилган. Аммо Такер ва Пирсонлар бу башоратга қўшилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Футурологлар юз йилдан сўнг инсониятни нима кутаётганини маълум қилди