14:38 / 22.03.2017
6 138

Фуқаролик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиш киритилди

Фуқаролик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиш киритилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони (pdf) билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритилди, деб хабар беради Соф.уз сайти.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилиши мумкин:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан унинг чет эл давлати армиясига ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизматига, шунингдек полициясига, адлия органларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ёхуд бошқа ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда;

б) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил мобайнида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

в) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олдиндан била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;

г) агар шахс чет эл давлати фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

д) агар шахс чет эл давлати фуқаролигини олган бўлса.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича Комиссияга кўриб чиқишга тақдим этиладиган хулосалар асослантирилган бўлиши керак.

Хулосаларда қуйидаги маълумотлар алоҳида кўрсатилиши керак:
  • шахснинг давлат олдидаги бажарилмаган (ижро этилмаган) мажбурияти ёки фуқаролар ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг жиддий манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбурияти мавжудлиги;
  • шахснинг айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилганлиги;
  • шахснинг қидирувда эканлиги;
  • шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро қилиниши лозим бўлган суд ҳукмининг мавжудлиги;
  • шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида озодликдан маҳрум қилиш жойларида эканлиги;
  • шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиши Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлигининг манфаатларига номувофиқ эканлиги.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг хулосаларини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қарор қабул қилиш учун таклиф киритади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаролик билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиш киритилди