Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Зангиота туманида хорижга ноқонуний тарзда валюта олиб чиқиб кетишга ихтисослашган жиноий гуруҳ аъзоларидан бирини қўлга олишди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон'га таяниб Кун.уз хабар берди.
"47 ёшли Улфатбек Ҳожибеков тошкентлик фуқародан 131,4 минг доллар пулни олаётганида тезкор ходимлар томонидан ушланди. Жиноий гуруҳ аъзолари бу пулларни Зангиота туманидаги айланма йўллар орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетишни режалаштиришган", — деган МХХ вакили.
Хабарда айтилишича, тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариоғоч туманида яшовчи 40 ёшли Тофик Аҳмедов ва 42 ёшли Карим Аҳмедовлар ҳам гуруҳ аъзолари бўлгани аниқланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 182-моддаси (Божхона қонунчилигининг бузилиши") бўйича жиноят иши қўзғатилди”, - дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Собиқ разведкачи: Ғарб Украинадан қандай қутулиш ҳақида ўйламоқда
Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди