10:28 / 25.03.2017
10 110

Бепушт аёл бошқа инсоннинг тухум ҳужайраси ёрдамида она бўлди

Бепушт аёл бошқа инсоннинг тухум ҳужайраси ёрдамида она бўлди
Йиллар давомида фарзанд кутган япониялик аёл бошқа инсоннинг уруғлантирилган тухум ҳужайраси ёрдамида она бўлди. Бу ҳақда “Nation News” агентлигига таяниб Qalampir.uz хабар қилди.

Аслида бу жараён соҳа мутахассислари томонидан OD-NET нотижорат ташкилоти томонидан тажриба амалиёти сифатида амалга оширилганди.

Болакай 2017 йилнинг январь ойида дунёга келган. Бироқ бу ҳақдаги маълумот омма эътиборига энди ошкор этилмоқда.

Маълумотларга кўра, чақалоқ мутлақо соғлом дунёга келган ва айни вақтгача унинг ривожланиши яхши.

“Биз аввалига бошқа инсоннинг уруғланган тухум ҳужайрасини қабул қилишни ва уни дунёга келтиришни истайдиган кишиларни топишда қийналдик. Бироқ барибир топдик.

Уларнинг ота-оналик бахтига муяссар бўлган дақиқаларини кузатдик. Ахир фарзанд кўришни жуда орзу қилишганди.

Бироқ бу чақалоқнинг туғилиши билан боғлиқ ягона муаммо бор. Бу ҳам бўлса, мамлакат қонунчилигида нотабиий йўллар билан дунёга келган болалар ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги кўзда тутилган. Биз фақат ана шундан хавотирдамиз”, дейди OD-NET нотижорат ташкилоти раҳбари Сатико Кисимото.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бепушт аёл бошқа инсоннинг тухум ҳужайраси ёрдамида она бўлди