20:49 / 26.03.2017
5 812

Видео: Трамп тарафдорлари ва рақиблари муштлашишди

Видео: Трамп тарафдорлари ва рақиблари муштлашишди
Интернет тармоғида АҚШ президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари ва рақиблари ўртасидаги муштлашув акс этган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда Kun.uz нашри ёзмоқда.

Ҳодиса Калифорния штатининг Ҳантингтон-Бич шаҳрида рўй берган. Муштлашувга қора ниқобли кишининг қалампирли балончадан Трампни қўллаб-қувватлаш бўйича акция ташкилотчиси юзига сепгани сабаб бўлган.

Тўқнашув оқибатида икки киши жабрланган. Жаҳл отига минган одамлар тўдасини полиция тарқата олган. Улар 6 кишини ҳибсга олган. Уларнинг барчаси президентга қаршилар гуруҳидан бўлган.

Таъкидланишича, бу Трамп тарафдорлари ва рақибларининг илк тўқнашуви эмас. Шунга ўхшаш ҳодисалар унинг инаугурациясидан бери давом этиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Видео: Трамп тарафдорлари ва рақиблари муштлашишди