16:11 / 27.03.2017
7 002

Хитойдаги қурилишда мўмиёланган таналар сақланган 500 йиллик қабрлар топилди

Хитойдаги қурилишда мўмиёланган таналар сақланган 500 йиллик қабрлар топилди
Хитойнинг Хэнань провинциясида қурувчилар тахминан 500 йиллик мўмиёланган таналар сақланган қабрни топишган. Бу ҳақида 27 март куни South China Morning Post газетаси хабар берди, деб ёзади Kun.uz.

Манбага кўра, қабр Тайкан округида жойлашган бўлган. Мутахассислар маълумотига кўра, мўмиёланган таналар тахминан Мин сулоласи даври (1368-1644)да яшаган амалдор Гу Цзо ва унинг турмуш ўртоғига тегишли.

Таъкидланишича, Хитой ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари қабрда маҳаллий аҳоли томонидан ўғирлаб кетилиши мумкин бўлган қиличлар ва елпиғичлар бўлгани ҳақида ёзишган. Бироқ маҳаллий маъмурият вакили қабрдан қандайдир артефактлар ўғирланган бўлиши мумкинлигига доир фактни инкор қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойдаги қурилишда мўмиёланган таналар сақланган 500 йиллик қабрлар топилди