Шимолий Ирландия полицияси Coca-Cola корпорациясининг Лисберн шаҳрида жойлашган заводида санитар меъёрларнинг бузилиш ҳолати бўйича терговгача текширувни бошлади. Бу ҳақда Irish Examiner нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.
Текширув ўтказилишига эса корхонага келган алюмин банкаларда "инсон фаотияти чиқиндилари" аниқлангани сабаб бўлган.
Ишлаб чиқариш технологияси жиддий бузилгани сабабли завод фаолияти тўхтатилган. Ушбу ҳолатни тергов қилгани Шимолий Ирландия озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги агентлигининг маҳаллий санитар-эпидемиологик хизмати мутахассислари киришишган. Маълум қилинишича, идишлар тахмин қилинишича, Германияда ишлаб чиқарилган.
Завод маъмурияти ифлосланган ичимлик сотувга чиқарилмаганини айтган. "Биз маҳсулотларимизнинг сифати ва хавфсизлигига жиддий эътибор берамиз. Муаммо сифатни қатъий назорат қилиш жараёни туфайли дарҳол аниқланган", деб маълум қилган компания матбуот хизмати.
Нашрнинг таъкидлашича, барча яроқсиз маҳсулот мусодара қилинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди