08:37 / 31.03.2017
8 105

Фарғонада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Фарғонада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди
Номаълум ҳайдовчи автомашинани Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг Бешолиш маҳалласида бошқариб кетаётиб, пиёда 1977 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматига таяниб Дарё хабар бермоқда.

Жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини шу туманда яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Камаз-5511 русумли автомашинада содир этгани аниқланди.

Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди