11:29 / 31.03.2017
7 178

Россия Ташқи ишлар вазири кейинги ҳафтада Тошкентга келади

Россия Ташқи ишлар вазири кейинги ҳафтада Тошкентга келади
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 7 апрель куни Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Хабарларга кўра, Сергей Лавров МДҲ давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги кенгашида иштирок этади. Мазкур йиғилишда вазирлар давлатлараро ҳамкорлик масалаларини, ташқи сиёсатга алоқадор долзарб муаммоларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Шунингдек, диний масалаларга ҳам эътибор қаратилиши мўлжалланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда гуманитар соҳага оид масалалар хусусида фикр юритилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия Ташқи ишлар вазири кейинги ҳафтада Тошкентга келади