7 апрель куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВ Кенгаши йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова'га асосланиб Спутник нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Тошкентда бўлиб ўтадиган мазкур йиғилиш 2017 йилда режалаштирилган Ҳамдўстлик олий органларининг энг муҳим йиғилишларидан бири ҳисобланади.
Йиғилишда вазирлар давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги кенг миқёсдаги масалалар ва Ҳамдўстлик қатнашчи давлатларининг ташқи сиёсий йўналишларини муҳокама қилишади ҳамда долзарб ташқи сиёсий муаммолар юзасидан фикр алмашишлари режалаштирилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчи давлатларининг ташқи ишлар вазирлари христиан, мусулмон ва бошқа дин вакилларига нисбатан камситиш ва тоқатсизлик қилинишига йўл қўймаслик ҳақида қўшма баёнот қабул қилишлари МДҲ ТИВКнинг бўлажак йиғилиши диққат марказида бўлади.
Кун тартибидан шунингдек, МДҲ мақомини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар, унинг органлари иш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди