20:10 / 02.04.2017
10 764

Имом-хатиб: Эркакларнинг доялик қилишига чек қўйиш керак

Имом-хатиб: Эркакларнинг доялик қилишига чек қўйиш керак
"Бугунги кунда ислоҳ қилиниши керак бўлган масалалардан яна бири эркакларнинг доялик қилишидир. Бу нарсага чек қўйиш керак, азиз биродарлар. Бу шармандачиликка мустабид тузум даврида мубтало бўлганимиз етади.

У пайтлар кўпгина қадриятларимиз оёқости қилинган, қадримиз топталган давр эди. Бу ишлар бизнинг ихтиёримизда эмас эди, шунинг учун эркак кишининг доя бўлишига оддий нарса деб қаралди, аёллар орасида эса эркакнинг қўли енгил бўлар экан деган гап ҳам тарқаб, эркак дояларга мухлислик кўпайди.

Алҳамдулиллаҳ, мустақил бўлдик, энди уят бўлади, энди бу нарсаларни тўхтатиш керак. Доялик шу қадар масъулиятли, шу қадар шарафли ишки, бу ишга чақирилган аёлга ҳатто эри ҳам тўсқинлик қилиши мумкин эмас, чунки бу фарзи кифоядир. Ваҳоланки шариатимизда аёлдан биринчи навбатда эрига итоат талаб қилинади.

Жамиятдаги аёллар бу хизматга доим эҳтиёж сезадилар, шунинг учун шу хизматга лаёқатли, билимли, малакали, тажрибали ходималарни тайёрлаш бутун жамиятга фарздир. Шунинг учун бир аёл «Мен доялик қиламан, чунки шаҳримизда, қишлоғимизда доя йўқ» деса, эри уни бу ишда қайтара олмайди", – деди Раҳматуллоҳ Сайфуддинов.
[media=https://youtu.be/ZVTKOk-hDBQ]
Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Имом-хатиб: Эркакларнинг доялик қилишига чек қўйиш керак

Жамият янгиликлари