10:42 / 03.04.2017
7 732

Япониянинг электрон мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчи Roland компанияси асосчиси вафот этди

Япониянинг электрон мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчи Roland компанияси асосчиси вафот этди
Япониянинг электрон мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчи Roland компанияси асосчиси Икутаро Какэхаси 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Roland компаниясига 1972 йилда асос солинган ва деярли дарров электрон мусиқа асбоблар яратиш ҳамда ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллаганди. Хусусан, компаниянинг драм-машиналари ва синтезаторлари ном қозонди.

Ҳозирда компанияда 3 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади, унинг акциялари эса Токио фонд биржасига қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Япониянинг электрон мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчи Roland компанияси асосчиси вафот этди