15:43 / 03.04.2017
6 615

Хитойда жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, тўрт киши ҳалок бўлди

Хитойда жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, тўрт киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Шэньси вилоятида ичида 23 нафар йўловчи бўлган автобус жарликка тушиб кетди, тўрт киши ҳалок бўлди, яна уч нафар инсон жароҳат олди. Бу ҳақда "Синьминь ван" сайтига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Ҳодиса Ханьчжун шаҳар округининг Сисян уездида якшанба куни кечки пайт юз берди. Автобусда 23 нафар йўловчидан ташқари икки нафар ҳайдовчи ҳам бўлган.

Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида бир нафар бола ҳам бор, уч инсон оғир тан жароҳатларини олган. Ҳар икки ҳайдовчи эса жиддий жабрланмади.

Таъкидланишича, автобусда асосан муҳожир-ишчилар бўлган.

Айни дамда ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойда жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, тўрт киши ҳалок бўлди