17:02 / 04.04.2017
7 276

Петербургдаги портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрлангани хабар қилинди

Петербургдаги портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрлангани хабар қилинди
Санкт-Петербург метросида рўй берган портлаш оқибатида 3 нафар хорижлик - Беларусь, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам жароҳатланган. Бу ҳақда ТАСС агентлигига таяниб UZ24 хабар қилди.

Жабрланганларнинг тўлиқ рўйхати Россиянинг ФВВ сайтида эълон қилинди. Шунингдек, Россиянинг 17 ҳудудида яшовчи фуқаролар жабрланган. Улар ҳозирда Петербургдаги касалхоналарда экани айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Петербургдаги портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрлангани хабар қилинди