19:00 / 04.04.2017
7 037

2016 йилда 9,5 мингдан ортиқ жисмоний шахс мол-мулкини ноқонуний равишда ижарага берган

2016 йилда 9,5 мингдан ортиқ жисмоний шахс мол-мулкини ноқонуний равишда ижарага берган
Ўтган 2016 йилда 9553 нафар жисмоний шахслар томонидан мол-мулкини ноқонуний равишда ижарага бериш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу фуқароларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.

Жорий йилнинг ўтган даврида 801 нафар фуқаро кўчмас мулкларини (турар ва нотурар жой)ларни тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ижарага берганлиги аниқланган.

Солиқ кодексининг 192-моддасида декларация қилиниши шарт бўлмаган даромадларни олган жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкинлиги белгиланган.

Жисмоний шахслар тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қўлланилмаган имтиёз суммаларини доимий яшаш жойидаги солиқ органлари тақдим этиладиган жами йиллик даромадлари ҳақидаги декларациялари асосида солиққа тортилмайдиган даромадларини солиқ солинган даромадлардан чегириш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2016 йилда 9,5 мингдан ортиқ жисмоний шахс мол-мулкини ноқонуний равишда ижарага берган