10:59 / 05.04.2017
6 514

Аҳолига онкологик ёрдам кўрсатиш учун 32.5 миллард сўм ажратилади

Аҳолига онкологик ёрдам кўрсатиш учун 32.5 миллард сўм ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ёзилган шарҳда қайд этилишича, онкологик касалликларга қарши курашиш янги сифат босқичига ўтади, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

Онкология хизматининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва онкологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш соҳасида илмий тадқиқотлар доирасини кенгайтириш, шунингдек, илмий ишланмаларнинг замонавий жаҳон тажрибасини маҳаллий амалиётга жорий этиш, врачларнинг хорижий мамлакатларда малака ошириши мақсадида етакчи онкология клиникалари билан шериклик муносабатларини ўрнатиш йўли билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш қабул қилинган дастурнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига онкологик ёрдам беришни янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағларидан 32,5 миллиард сўм ҳамда халқаро молия институтларининг кредит маблағлари ва грантлари ҳисобига 144,1 миллион АҚШ доллар жалб этилади.

Президент қарорида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши 100 минг аҳолига онкологик касалликлардан вафот этиш кўрсаткичини 38,7 фоиздан 35 фоизгача пасайтириш, онкологик касалликларга чалинган беморларни ўсмага қарши препаратлар билан таъминлашни 33 фоиздан 90 фоизгача кўпайтириш, аҳолининг даволашнинг юқори технологик турларига бўлган эҳтиёжини қоплашни 70 фоизгача етказиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳолига онкологик ёрдам кўрсатиш учун 32.5 миллард сўм ажратилади