11:10 / 05.04.2017
7 063

Саратон касалликларини олдиндан аниқлаш республика бўйлаб татбиқ этилади

Саратон касалликларини олдиндан аниқлаш республика бўйлаб татбиқ этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 4 апрель куни “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

Ушбу қарорга кўра, қуйидагилар онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

- онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт ташхис қўйиш чора-тадбирларини такомиллаштириш, саратон касалликларини барвақт аниқлашнинг скрининг дастурларини босқичма-босқич ҳамма жойда татбиқ этиш;

- аҳолининг ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий юқори технологияли усулларидан фойдаланишини яхшилаш, онкологик касалликларни даволашнинг юқори самарадорлигига эришиш, онкология муассасаларининг дори воситалари, реагентлар ва сарфлаш материаллари билан таъминланиш даражасини ошириш;

- янги онкология муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, тиббиёт ускуналари, асбоблар ва инвентарь билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) асосида уларнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш;

- онкология муассасаларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда онкологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш соҳасида республикадаги илмий тадқиқотлар доирасини кенгайтириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва илмий ишланмаларнинг замонавий жаҳон тажрибасини миллий соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саратон касалликларини олдиндан аниқлаш республика бўйлаб татбиқ этилади