12:49 / 05.04.2017
7 529

Тошкентда аёл киши "Матиз"да 1-синф ўқувчисини уриб кетди

Тошкентда аёл киши "Матиз"да 1-синф ўқувчисини уриб кетди
Тошкентнинг Яшнобод туманида “Матиз” ҳайдовчиси биринчи синф ўқувчисини уриб кетди. Бола турли жароҳатлар билан касалхонага етказилди, деб ёзади Uz24 сайти.

Хабарга кўра, 1 апрель руни 37 ёшли аёл “Матиз” “Авиасозлар-4” мавзесидаги 39-рақамли уй қаршисида 244-мактабнинг 1-синф ўқувчисини уриб кетган. Тошкент ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар беришича, бола 4-шаҳар клиник шифохонасига турли жароҳатлар билан олиб кетилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бола йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда аёл киши "Матиз"да 1-синф ўқувчисини уриб кетди