16:36 / 05.04.2017
7 609

Тошкент шаҳрида яна ёнғин юз берди

Тошкент шаҳрида яна ёнғин юз берди
Тошкент шаҳар, Юнусубод туманида жойлашган туман электр подстанциясида трансформатор ёниб кетган. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Дилшод Тиллахўжаевнинг маълум қилишича, ёнғин соат 14:34 да бошланган, ўт ўчириш машиналари 14:40 да етиб борган. Соат 14:54 да ёнаётган объект тўлиқ ўраб олиниб, 14:56 да ёнғин хавфи буткул бартараф этилган.

Ёнғин сабаблари ҳозирда ўрганилмоқда. Хабар қилинишича, ёнғин унчалик хавфли тус олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида яна ёнғин юз берди