7 387
Президент Виртуал қабулхонасига Яккасарой тумани бўйича 6000 дан ортиқ мурожаат келиб тушган
Кеча, 5 апрель куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Сергели ва Яккасарой тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, давлат органи ходимлари, тегишли идора раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд бўлган фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаригача туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 4 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мамлакат фуқаролари ва табдиркорларидан Яккасарой тумани бўйича жами 6236 мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 2807 таси жисмоний шахслардан ҳамда 429 таси юридик шахсларга тегишлидир.
Айни дамда мурожаатларнинг 5592 таси кўриб чиқилган бўлиб, 644 мурожаат эса кўриб чиқилмоқда.
Мурожаатларнинг 1046 таси уй-жойга муҳтожлик тўғрисида, 508 таси банк-молия масалалари бўйича, 440 таси судларга оид бўлиб, шунингдек, фуқароликни қабул қилиш, пропискага ўтиш, иш билан таъминланиш, иш ҳақи, пенсия, иссиқлик таъминоти, таълим, транспорт масалалари юзасидан бир қанча мурожаатлар келган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?