21:00 / 06.04.2017
7 976

Тошкентда тўппонча ва милтиқ олиб киришга уринганлар ушланди

Тошкентда тўппонча ва милтиқ олиб киришга уринганлар ушланди
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида март ойида 137 та ҳолат аниқланган ва жами 2 килодан ортиқ гиёҳвандлик воситалари далилий ашё тариқасида олинган.

Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълумот берилди. Ҳафта давомида эса 22 та ҳолат аниқланиб, 37 грамм марихуана, 4 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари далилий ашё тариқасида олинган, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, Тошкент шаҳрига кириб келиш постларида март ойи давомида қидирувдаги 14 нафар шахс ушланган, 4 та ҳужжатни қалбакилаштириш жинояти аниқланган, 2 та пневматик тўппонча, 1 та пневматик милтиқ ва 1 та тақиқланган диний адабиётлар олиб кирилиши аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тўппонча ва милтиқ олиб киришга уринганлар ушланди