20:42 / 07.04.2017
7 036

Ўзбекистон Маданият вазири: “Бу йил Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади”


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясида бўлган эди. Ташриф давомида кўплаб соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик юзасидан янги ҳужжатлар имзоланди.

Шавкат Мирзиёевнинг Президент сифатидаги Россия Федерациясига бўлган илк давлат ташрифида унга ҳамроҳлик қилганлардан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Маҳмуд Муротов имзоланган ҳужжатлар ҳақида ўз фирини билдирди, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

Маҳмуд Муротов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири:

– Президентимизнинг Россияга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар самарасида икки мамлакатнинг ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди. Бу натижаларни маданий-гуманитар соҳада ҳам кўриш мумкин.

А.Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида ташкил этилган И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи фондидаги асарларнинг биринчи сайёр кўргазмаси бу борадаги ишларнинг амалий ифодаси, десак бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2016-2018 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги дастур ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 октябрдаги “Олтин куз” халқаро санъат фестивалини ўтказиш тўғрисидаги мажлис баёни ижроси юзасидан мамлакатимизда Россия кунлари бўлиб ўтди. Тадбирларда Россиянинг таниқли маданият ва санъат намояндалари иштирок этганини алоҳида таъкидлаш керак.

Президентимизнинг давлат ташрифи чоғида 2017 йил Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан концертлар, фото ва бадиий кўргазмалар ҳамда бошқа маданий тадбирлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Маданият вазири: “Бу йил Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади”