12:48 / 10.04.2017
6 301

Бухорода порахўр ўқитувчи ушланди

Бухорода порахўр ўқитувчи ушланди
Шерзод Жамилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ёш мутахассис, катта ўқитувчи сифатида Бухоро муҳандислик-технология институтида ўзига яраша обрўга эга, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Устозлик мақоми улуғ. Атрофида талабалар домла, деб ҳурматини жойига қўйишса, ҳамкасблари фаннинг турли жабҳаларида у билан маслаҳатлашиб туришади. Айниқса, олий математика кафедраси ассистенти Собира Дўрмонова Шерзод домланинг “топшириғи”га “йўқ” дея олмайди. Чунки бу “топшириқ”лардан унинг ўзи ҳам манфаатдор эди.

Институтнинг муҳандислик техника факультети 1-босқич талабаси Убайдулла Акобиров Ш.Жамиловга учрашди.

- Домлажон, гуруҳимиздан 7 нафар талаба олий математикадан баҳо...

- Қўйиб беришим керакми?

- Ёрдам бериб юборсангиз...

- Баҳонинг “баҳо”сини биласанми? “5”га 60, “4”га 50, “3”га 40 минг сўм! Тушунган бўлсанг, ҳаракатингни қил.

Убайдулла лом-лим демай, хонадон чиқиб кетди. “Сукут аломати ризо”, деб тушунган домла оёқ-қўли чаққон ассистентига бу ҳақда билдириб қўйди.

Орадан бир кун ўтиб, домла талабаларнинг рейтинг дафтарчаларини сўрашни баҳона қилиб, гуруҳ раҳбари Убайдулла Акобировга қўнғироқ қилди.

Айтилган 400 минг сўм пул Собира Дўрмоновага етказилди. С.Дўрмонова қонун билан ўша ондаёқ рўбарў бўлиб, хатосини англади ва тадбирни охиригача етказишда ўзи ҳам иштирок этди. “Пора операция”си Ш.Жамилов талабалардан тамагирлик йўли билан йиғилган пулни олаётган вақтда якунланди.

Суд ҳукми билан Ш.Жамилов ҳамда С.Дўрмоновага тегишли жазо тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода порахўр ўқитувчи ушланди