22:25 / 10.04.2017
7 272

Тошкентда прописка қилиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Тошкентда прописка қилиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди
Маълумки, ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти идоралари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика миқёсидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхати тасдиқланган эди.

Ушбу рўйхатга Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий ва Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Марказий банк, вазирлик ва давлат қўмиталари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари сингари 59 ташкилот ва компаниялар киритилганди.

Ҳукуматнинг 5 апрелдаги қарорига биноан мазкур рўйхатга яна бир ташкилот номи қўшилди, деб хабар берди Norma.uzга асосланиб "Қалампир.уз". Энди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўз ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда прописка қилиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди