13:58 / 12.04.2017
6 100

Ўзбекистонда сайёҳлар учун махсус пластик карталар чиқарилади

Ўзбекистонда сайёҳлар учун махсус пластик карталар чиқарилади
Ўзбекистонда туристлар учун махсус пластик карта жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда, деб маълум қилган Sputnik Вазирлар Маҳкамасидаги манбага асосан.

Янги карта Uzbekistan Pass деб аталади ва хорижлик туристларга бутун республика ичида товар ҳамда хизматлар учун тўловларни чегирма билан амалга ошириш имконини беради.

"Биз туристларни жалб этиш бўйича етакчи давлатларда мана шундай карталар муваффақиятли қўлланилиши тажрибаси билан танишиб чиқдик. Бу карталар албатта у ёки бу мамлакатга келиш учун асосий омил бўлмаса-да, умумий таассурот шаклланиши ва келгусида туристларнинг сони ошишида ёрдам беради. Зеро бизда яратилган қулай шароитлар маъқул келган турист ўзининг ўнлаб танишларига бу ҳақда айтади", — деган манба.

Карта туристларга Ўзбекистонга виза олган вақтида берилиши ҳамда аэропорт ва меҳмонхоналарда сотилиши режалаштирилмоқда. Мамлакатда бу карталарни кенг жорий этиш мақсадида етакчи туристик операторлари ва бошқа манфаатдор муассасалар билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга Tourist Friendly тизимини жорий этиш ҳам мўлжалланмоқда. Бу маълум бир сифат талабларига жавоб берадиган музей, галерея, овқатланиш шохобчалари ва туристик объектларнинг ихтиёрий сертификациядан ўтказилишидир.

Унга кўра, мазкур объектларда санитария талаб ва меъёрларига амал қилиниши, етарлича хавфсизлик таъминланиши, ходимлар хорижий тилларни билишлари лозим бўлади. Бу ерда хизматлар учун тўловларни турли халқаро тўлов тизимлари орқали тўлаш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда сайёҳлар учун махсус пластик карталар чиқарилади