17:55 / 12.04.2017
6 657

Президент Чилонзор туманидаги саноат корхоналари ва ижтимоий объектларни кўздан кечирди

Президент Чилонзор туманидаги саноат корхоналари ва ижтимоий объектларни кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 12 апрель куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб UZ24 хабар берди.

Президент ташрифини Чилонзор туманидаги “Реле ва автоматика” акциядорлик жамиятидан бошлади. “Реле ва автоматика” акциядорлик жамиятининг умумий ер майдони 3,91 гектар, ишлаб чиқариш майдони 2,26 гектар. Бу ерда юзга яқин турдаги металл ва пластмасса буюмлар, паст кучланишли қурилмалар тайёрланмоқда, шу йўналишда хизматлар кўрсатилмоқда. Ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун яхши имконият, зарур инфратузилма мавжуд.

Жамиятнинг бўш турган бинолари негизида технопарк ташкил этилиб, 2017-2018 йилларда 10 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар натижасида бу ерда касса ва терминал учун қоғозлар, трикотаж маҳсулотлари, гидравлика мойлари, пластик труба ва фитинглар, пропилен қоплар, мебель, акрил ва канцелярия товарлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари бу ерда импорт товарларни маҳаллийлаштирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Чилонзор туманидаги саноат корхоналари ва ижтимоий объектларни кўздан кечирди