19:13 / 13.04.2017
6 341

Камералар орқали аниқланган қоидабузарликлар сони бу ҳафта ошди

Камералар орқали аниқланган қоидабузарликлар сони бу ҳафта ошди
7-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 7.969 та қоидабузарлик аниқланган, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Ҳафта давомида чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 8.559 та қоидабузарлик аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Аниқланган қоидабузарликларнинг 4217 таси сфетофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 4342 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қоидабузарликларидир.

Эслатиб ўтамиз, май ойидан бошлаб ҳайдовчилар чорраҳаларда аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали билишлари мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Камералар орқали аниқланган қоидабузарликлар сони бу ҳафта ошди