19:37 / 13.04.2017
13 828

Пенсия тизимига яна битта янгилик киритилди

Пенсия тизимига яна битта янгилик киритилди
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2657-2, 2017 йил 4 апрел) билан "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенcия жамғармаси томонидан пенcия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага тузатишлар киритилди, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.

Шахсий карточкалар (пенcия тайинлаш бўйича комиссиянинг қарори асосида шахсга тайинланган пенcия ва нафақа тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинадиган ҳужжатлар) энди фақат электрон тарзда юритилади ва ахборот тизимида расмийлаштирилади.

Шунингдек, пенcия ва нафақаларнинг банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш эндиликда Пенcия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.

Пенcионерлар ва нафақа олувчиларнинг банк пластик карталарига маблағлар кирим қилинган сана, пенcия ва нафақалар тўланган сана деб топилиши алоҳида таъкидланган.

Унга маблағлар пенcионерлар ва нафақа олувчилар вафот этган санадан сўнг кирим қилинган ҳолларда, Пенcия жамғармаси бўлимлари уларни вафот этганларнинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсия тизимига яна битта янгилик киритилди