15 мартдан эътиборан Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган 883 та кузатув камераси қоидабузарликларни қайд этиб, жарималар белгилашни бошлаганидан буён кўплаб ҳайдовчиларнинг ҳаловати йўқолди. Аксарият ҳайдовчилар энди қоидаларни бузмасликка, тезликни меъёрдан оширмасликка уриняпти. Бироқ улар орасида ўзини тарбиялаш, намунали ҳайдовчи бўлишга ҳаракат қилиш ўрнига йўл патрул хизмати ходимлари тугул кузатув камераларини ҳам алдашга, транспорт воситасининг давлат рақамини беркитишга уринаётганлар-да учраб турибди.
Ўтказилган рейдлар давомида автомашина давлат рақамларининг туси ва рангини оқ бўёқ билан ўзгартириш ва хиралаштириш, устига оқ ним ёки плёнка қоплама ёпиштириш, давлат стандартларига жавоб бермайдиган давлат рақамини тақиб юриш ҳолатлари аниқланмоқда, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Бугунги кунда 7 та шундай ҳолат аниқланиб, қонун бузган фуқароларга нисбатан тегишли маъмурий таъсир чоралари кўрилган. Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
Шу йилнинг 8 апрель куни Ербол Досимбетов Matiz русумли автомашинасининг орқа ва олди давлат рақамлари устига, 11 апрель куни Нуриддин Раезиев ўзининг Spark русумли автомобилининг орқа давлат рақами устига ўзбошимчалик билан плёнка қоплама ёпиштириб, давлат рақамининг кўринишини ўзгартирганлари аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Бу нафақат қоидабузарликдан қутулиб қолишга, балки ички ишлар ходимларини чалғитиб, бошқа шахсга нисбатан жарима солишга ва ўз навбатида фуқароларда норозилик кайфиятини уйғотишга сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади